АЛИФАТИК АМИНЛАРНИ ДИСТИЛЛАНГАН ЁҒ КИСЛОТАЛАР АСОСИДА ОЛИШ
Keywords:
дистилланган ёғ кислоталари, алифатик кислота амиди ва нитрили, алифатик аминлар, никель, алюминий оксид, Шербулье реакцияси, катализатор, флотация жараёни, флотореагент.Abstract
Ўсимликлардан ажратиб олинган кимёвий моддалар кимё саноатида турли соҳаларида кенг қўлланилмоқда. Алифатик аминларни ҳам қўлланиш соҳалари турлича бўлиб, жумладан, кимё саноатда калий хлорид ишлаб чиқаришда флотация жараёнида кўпиклантирувчи флотореагент сифатида ишлатилади. Мақолада ёғ мой комбинатлари чиқиндиси (соапсток)дан ажратиб олинган дистилланган (таркибида С16-С18 углерод атоми сақлаган) ёғ кислоталари (ДЁК) асосида кислота амидлари ва нитрили синтез қилинган. Олинган нитрилни 50 мПа босимда вадород билан гидрогенлаб тозалик даражаси 98% бўлган бирламчи алифатик аминлар олинган. Синтез қилинган бирикманинг таркиби ГХ-МС хроматографияси орқали исботланган.
Published
2022-09-08
How to Cite
Нуралиев Саматжон, Нурмоно Сувонқул Эрхонович, & Қодиров Орифжон. (2022). АЛИФАТИК АМИНЛАРНИ ДИСТИЛЛАНГАН ЁҒ КИСЛОТАЛАР АСОСИДА ОЛИШ. ILMIY TADQIQOT VA INNOVATSIYA, 1(2), 66–73. Retrieved from https://ilmiytadqiqot.uz/index.php/iti/article/view/40
Issue
Section
Articles