ЎЗБЕКИСТОН ФЛОРАСИДА CRATAEGUS L. ТУРКУМИ ТУРЛАРИНИНГ ТАРҚАЛИШИ

Authors

  • Бахриддин Зокирович Тухтаев ЎзР ФА Ботаника институти ҳузуридаги академик Ф.Н. Русанов номидаги Тошкент Ботаника боғининг кичик илмий ходими
  • Бекзод Юсупов Азамат ўғли Тошкент Давлат Аграр университети магистранти

Keywords:

Crataegus L., ареал, гербарий, ботаник-географик район, флора, ГАТ харита, доривор, манзарали.

Abstract

Мақолада Ўзбекистон флорасида Crataegus L. туркуми турларининг хариталар асосида округлар бўйича тарқалиши ҳақида маълумотлар келтирилган. Crataegus туркумининг ўрганилиш тарихи таҳлилларидан маълум бўлдики, улар ҳақидаги дастлабки маълумотлар 1915 й. дан илмий асосда ўрганила бошланган бўлиб, илк намунаси 1 та турдан иборат бўлган бўлса, “Флора Узбекистана” нинг учинчи жилдида 10 тури қайд этилган. Сўнгги йилларда ботаник олимлар – К.Ш. Тожибаев, Н.Ю. Бешко, Ф.И. Каримовлар томонидан 9 та тур ўрганилган. Crataegus туркуми турларидан Ўзбекистонда ўрмон ҳосил қилувчи, манзарали, доривор ҳамда халқ хўжалигида истеъмолбоп турлар сифатида кенг фойдаланиш мумкин. Шу билан бирга, ботаник-географик районларга бўлиб чиқилганда, ушбу туркум турлари энг кўп тарқалган округ Ҳисор-Дарвоз; энг кам тарқалганлари эса Марказий Сирдарё, Нурота ва Бухоро округларида эканлиги маълум бўлди. Келгусида ушбу туркум турларидан Республикамизда ўрмонзорлар ҳосил қилишда, шунингдек, халқ хўжалигида истеъмолбоп турларни кўпайтириш ва етиштириш орқали ҳам фойдаланиш мумкин. Туркум турларини Тошкент Ботаника боғига интродукция қилиш орқали ҳам уларни илмий-амалий жиҳатдан тўлиқ ўрганган ҳолда керакли соҳаларда фойдаланиш мумкин.

Downloads

Published

2022-09-30

How to Cite

Бахриддин Зокирович Тухтаев, & Бекзод Юсупов Азамат ўғли. (2022). ЎЗБЕКИСТОН ФЛОРАСИДА CRATAEGUS L. ТУРКУМИ ТУРЛАРИНИНГ ТАРҚАЛИШИ. ILMIY TADQIQOT VA INNOVATSIYA, 1(3), 93–101. Retrieved from https://ilmiytadqiqot.uz/index.php/iti/article/view/83