ЎЗБЕКИСТОН ФЛОРАСИДА CRATAEGUS L. ТУРКУМИ ТУРЛАРИНИНГ ТАРҚАЛИШИ
Ключевые слова:
Crataegus L., ареал, гербарий, ботаник-географик район, флора, ГАТ харита, доривор, манзарали.Аннотация
Мақолада Ўзбекистон флорасида Crataegus L. туркуми турларининг хариталар асосида округлар бўйича тарқалиши ҳақида маълумотлар келтирилган. Crataegus туркумининг ўрганилиш тарихи таҳлилларидан маълум бўлдики, улар ҳақидаги дастлабки маълумотлар 1915 й. дан илмий асосда ўрганила бошланган бўлиб, илк намунаси 1 та турдан иборат бўлган бўлса, “Флора Узбекистана” нинг учинчи жилдида 10 тури қайд этилган. Сўнгги йилларда ботаник олимлар – К.Ш. Тожибаев, Н.Ю. Бешко, Ф.И. Каримовлар томонидан 9 та тур ўрганилган. Crataegus туркуми турларидан Ўзбекистонда ўрмон ҳосил қилувчи, манзарали, доривор ҳамда халқ хўжалигида истеъмолбоп турлар сифатида кенг фойдаланиш мумкин. Шу билан бирга, ботаник-географик районларга бўлиб чиқилганда, ушбу туркум турлари энг кўп тарқалган округ Ҳисор-Дарвоз; энг кам тарқалганлари эса Марказий Сирдарё, Нурота ва Бухоро округларида эканлиги маълум бўлди. Келгусида ушбу туркум турларидан Республикамизда ўрмонзорлар ҳосил қилишда, шунингдек, халқ хўжалигида истеъмолбоп турларни кўпайтириш ва етиштириш орқали ҳам фойдаланиш мумкин. Туркум турларини Тошкент Ботаника боғига интродукция қилиш орқали ҳам уларни илмий-амалий жиҳатдан тўлиқ ўрганган ҳолда керакли соҳаларда фойдаланиш мумкин.